10:18 / 17.06.2015
3979

Турмуш тарзи даражаси энг юқори бўлган давлатлар рўйхатида Швейцария етакчилик қилмоқда

Movehub халқаро портали турли сўровлар ёрдамида тузилган турмуш тарзи даражаси энг юқори бўлган давлатлар рейтингини тақдим қилди.

Бу рейтингда 288 балл билан Швейцария етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринда Дания жойлашган.

Айтиш жоизки, рейтингни тузишда хавфсизлик, тиббий хизмат, харидорлик қобилияти, истеъмол маҳсулотлари ва кўчмас-мулк нархи ҳамда иш ҳақи даражаси ҳисобга олинди.

Рейтинг қуйидаги кўриниш олган:

1. Швейцария
2. Дания
3. Германия
4. Финляндия
5. Швеция
6. Саудия Арабистони 
7. Уммон
8. Австралия
9. Норвегия
10. АҚШ
11. Австрия
12. Канада
13. Нидерландия
14. Исландия
15. Люксембург

Шунингдек, турмуш тарзи энг паст даражада бўлган давлатлар номлари ҳам келтириб ўтилди. Бундай давлатлар қаторида Куба, Венесуэла ва Гана каби номларни кўриш мумкин.

Top