19:38 / 18.06.2015
2161

Airbus авиаконцерни Ўзбекистон авиациясини модернизация қилишда иштирок этишидан фахрланиши айтилди

Airbus авиаконцернининг Марказий Осиё ва Шарқий Европа давлатларида минтақавий савдолар бўйича директори Стефан Конколи Airbus учун Ўзбекистон миллий авиациясини модернизация қилишда иштирок этиш катта шараф эканлигини айтди.

“Марказий Осиёда энг катта ва МДҲ ҳудудида 2-рақамли авиакомпания ҳисобланган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ушбу минтақада Airbus нинг муҳим ҳамкорига айланган. Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик келгусида ҳам ривожланиши ва мустаҳкамланишига умид қиламиз”, деб айтди Конколи.

Конколи бу йили Ле Бурже авиасалонида Airbus ўзининг охирги ишланмалари – А380 ва А350 самолётлари ҳамда янги вертолёт техникасини намойиш этмоқда.

Шунингдек, “Ле Бурже”да авиавозлик соҳасининг бир қатор янги ишланмалари, хусусан, Airbus нинг ҳозирдаги А330 ва А340 самолётларининг ўрнини босиши мўлжалланган АЗ50 XWB лайнери намойиш қилинмоқда.

Бугунги кунда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКда 10 та Airbus A320 самолёти мавжуд. Миллий авиакомпания бу турдаги самолётлардан 2010 йилдан фойдаланишни бошлаган. Ту-154 самолётлари ўрнига сотиб олинган бу самолётларнинг барчаси Airbus нинг заводидан тўғридан-тўғри сотиб олинган.

Top