Алоқа оператори Beeline абонентлари учун маҳсус фойдали телефонлар ҳақида эслатиб ўтади, ушбу телефонларга қўнғироқ қилиб ёки сўров юборган ҳолда зарур бўлган маълумотларни оператив тарзда олиш мумкин.
Ҳисоб ҳолатини Beeline абонентлари *102# USSD-сўрови орқали ёки 0697 қисқа рақамига қўнғироқ қилган тарзда билишлари мумкин.
Доллар курсини *110*00# USSD-сўрови орқали билиш мумкин.
Сўров пайтида уланган хизматлар ҳақида маълумотни аниқлаш учун *110*09# териш зарур.
Дақиқалар қолдиғини билиш учун *106# USSD-сўровини териш керак.
SMS қолдиғи ҳақидаги маълумотни *105# рақами бўйича, ҳамда мегабайт қолдиғи ҳақида *103# рақамига сўровни юборган ҳолда билиш мумкин.
Beeline Club аъзолари *107# USSD-сўров орқали дақиқалар ва SMS қолдиғи ҳақида маълумот олишлари мумкин, *117# сўровини юборган ҳолда эса бонус балансини текширишлари мумкин.
Жорий тариф режасининг параметрларини *110*05# рақами бўйича билиш мумкин.
Ўз рақамингизни тасдиқлаш учун *148# USSD-сўровини териш керак бўлади.