17:35 / 18.06.2015
3140

Черданцев «НТВ Плюс» телеканали кўрсатувларига бундан кейин Бубновни чақирмасликка сўз берди

Россиянинг «НТВ Плюс» телеканали футбол шарҳловчиси Георгий Черданцев ўзининг ўқувчилари билан учрашув чоғида футбол эксперти Александр Бубновнинг сўнгги пайтларда ТВдаги чиқишларига ўз муносабатини билдириб ўтди.

«Бубнов умуман соғ эмас. Унда жойида эмас. Одам китоб ёзса, бу унинг соппа-соғлигини билдирмайди».

«Мен сизга аниқ айтишим мумкинки, «Спорт Плюс»даги сентябрдан буён эфирга узатаётган кўрсатувимизда бошқа Бубновни чақирмаймиз. Бунга ваъда бераман. Бундай масхарабозликларни футболга аралаштириш нотўғри», дея Черданцевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sport.ru Интернет-нашри.

Top