08:40 / 18.06.2015
1738

Иордания полицияси 33 йил аввал Парижда теракт уюштиргани гумон қилинаётган шахсни қўлга олди

Парижда 33 йил аввал яҳудийлар квартали марказидаги дўконда содир этилган терактнинг эҳтимолий ташкилотчиси Иорданияда қўлга олинди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Иордания ҳукумати суд ушбу гумондор шахс – Сухар Муҳаммад Ҳасан Халил ал-Аббосийга нисбатан унинг экстрадицияси ҳақидаги қарор қабул қилинмагунча хорижга чиқишини ман қилиб қўйди, деб маълум қилди. Ал-Аббосий француз полицияси қидираётган портлашни уюштиришда гумон қилинаётган 3 нафар шахсдан бири эди. Яна икки гумондор шахс тахминларча Фаластин ва Норвегияда қолмоқда.

Маълумот учун, 1982 йилда Парижда Жо Голденберг исмли яҳудийга тегишли дўконга ҳужум қилиниши оқибатида 6 киши, жумладан 2 нафар АҚШ фуқароси ҳалок бўлган ва 22 киши яраланган. Босқинчилар дўкон биносига аввал бир нечта граната улоқтириб, кейин пулёмётдан ўт очишган.

Top