17:10 / 18.06.2015
1988

Жибриль Сиссе Реюньон оролларидаги жамоа билан шартнома тузди

Франциялик футболчи Жибриль Сиссе Реюньон оролларида жойлашган Сен-Пьер шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган "Женесс" жамоаси билан битим тузди. Бу ҳақда у ўз инстаграмида маълум қилган.

У бу жамоа сафида сентябрь ойида 5та ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда.

Яқин ўтмишнинг юлдузларидан ҳисобланувчи 33 ёшли Сиссе ўз вақтида "Осер" (1998-2004), "Ливерпуль" (2004-2006), "Марсель" (2006-2009), "Сандерленд" (2009), "Панатинаикос" (2009-2011), "Лацио" (2011-2012), КПР (2012-2013), "Ал-Гарафа" (2013), "Кубань" (2013) жамоаларида тўп сурган.

Охирги икки мавсумни эса Франциянинг "Бастия" жамоасида ўтказган.

Шунингдек у турли йилларда Франция терма жамоасининг турли ёшлардаги таркибларида ўйнаган.

Top