15:15 / 18.06.2015
2616

"Реал" Видаль билан юз берган кўнгилсиз ҳолат туфайли уни харид қилиш режасидан воз кечди

"Ювентус" жамоасининг чилилик яримҳимоячиси Артуро Видаль эндиликда "Реал" жамоасининг қизиқишлар доирасидан ташқарига қолди. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Нашрда ёзилишича, мадридликлар бир неча мавсумдан бери ушбу футболчининг ҳаракатларини кузатиб келган. Лекин, бироз олдинроқ, у Чилида маст ҳолда автомобил бошқариб, аварияга учрагач, "Реал" бу футболчини ўз таркиби учун муносиб эмас деб ҳисобламоқда.

Бироз олдинроқ, "Реал"нинг янги бош мураббийи Рафаэль Бенитес ушбу 28 ёшли футболчининг трансфер қилинишига маъқуллаганди.

Top