Хоразм вилояти Янгибозор тумани ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган аризага кўра, ИЖ маркали мотоциклнинг ўғирлангани маълум бўлди. Воқеа жойига етиб келган ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор чора-тадбирлар натижасида жиноятчи қўлга олинди. У Янгибозор туманида истиқомат қилувчи 25 ёшли фуқаро бўлиб чиқди. Транспорт воситаси ўз эгасига қайтарилди.
Мазкур иш юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.