07:14 / 19.06.2015
1166

Америка Кубоги-2015: Венесуэла Перудан мағлуб бўлди

19 июнь куни Чилида бўлиб ўтаётган Америка Кубоги баҳсларининг гуруҳ босқичида 2 турнинг охирги ўйини ўтказилди.

Унда "C" гуруҳининг 2 жамоаси, Перу ва Венесуэла учрашди ва перуликлар якунда кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Ўйиннинг 29 дақиқасида венесуэлаликлар ҳимоячиси Фернандо Аморебьета қизил карточка олиб майдонни тарк этиши ўйин натижасига таъсир қилди.

Перуликлар ҳужумчиси Клаудио Писарро ўйиннинг 72-дақиқасида жамоасига ғалаба келтирувчи ягона голни урди.

Шу тариқа, "C" гуруҳидаги барча жамоалар ҳисобида 3тадан очко йиғилган. Кейинги турда, 22 июнь куни Венесуэла Бразилия билан, Перу эса Колумбия билан ўйнайди.

ПеруВенесуэла – 1:0
Голлар: Писарро, 72 (1:0).
Перу – Гальесе, Варгас, Адвинкула, Самбрано, Куэва (Уртадо, 83), Лобатон (Рейна, 46), Балльон, Аскуэс, Санчес, Герреро, Писарро (Йотун, 90).
Венесуэла – Бароха, Вискаррондо, Росалес, Аморебьета, Туньес, Ринкон, Сейхас (Мику, 82), Герра, Варгас (Сичеро, 38), Аранго (Мартинес, 73), Рондон.
Огоҳлантиришлар: Бальон, 35; Лобатон, 37; Герреро, 69 – Сичеро, 88.
Четлатиш: – Аморебьета, 29 (Венесуэла).


Top