14:16 / 19.06.2015
2167

Бухорода сайёҳлар учун этнoқишлоқ қурилиши бошланди

Бухоро шаҳрида хорижлик сайёҳлар учун этнoқишлоқ қурилмоқда. Бу ҳақда "Ўзбектуризм" Миллий компаниясининг Бухоро вилояти бўйича ҳудудий бўлими бош мутахассиси Бекзод Идиев маълум қилган.

Унинг айтишича, 2013-2015 йиллар мобайнида туризм соҳасини ривожлантириш дастури доирасида вилоят марказидан узоқ бўлмаган ҳудудда 17-18 асрлар қиёфасини жонлантирувчи қишлоқ бунёд этилади.

"Энди қадимий Бухоро шаҳрига ташриф буюрувчи меҳмонлар ўтмиш давридаги меҳнаткашларнинг иш жараёнлари билан жонли тарзда танишишлари мумкин. Бу қишлоққа илк сайёҳлар шу йилнинг ўзида ташриф буюришлари мумкин бўлади", дейди Идиев.

Top