20:36 / 19.06.2015
4107

Ислом Каримов Туркиянинг собиқ президенти вафоти муносабати билан турк халқига таъзия билдирди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Туркиянинг собиқ президенти Сулаймон Демирелнинг вафот этгани муносабати билан ўз ҳамдардлигини билдирди.

2015 йил 18 июн куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркия Республикасининг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, Туркиянинг собиқ президенти ва бош вазири Сулаймон Демирелнинг вафот этгани муносабати билан таъзия билдирди ва Таъзиялар китобида хотира ёзувини қолдирди, деб хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Туркия элчиси Гюнер Эрпул ўз навбатида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг ушбу муносабат билан Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған номига йўллаган ҳамдардлик сўзлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Top