07:01 / 19.06.2015
1458

Ливиялик жангарилар томонидан бандиликда сақланган тунислик дипломатлар озод этилди

Ливиялик жангарилар Тунис томонидан “Ливия тонги” гуруҳи қўмондони экстрадиция қилингандан кейин асирликка олинган тунислик дипломатларни озод қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Ливияда қўлга олинган дипломатлар ўтган кеча Триполидаги Ташқи ишлар вазири Муҳаммад ал-Ғараний ва Тунис Ташқи ишлар вазирининг Мағриб ва Африка бўйича ёрдамчиси Ат-Тахамий ал-Абдулий билан ўтказилган муваффақиятли музокаралардан кейин қўйиб юборилди”, деб айтмоқда дипломатик манба.

Музокаралар Тунис ҳукумати томонидан қўлга олинган “Ливия тонги” гуруҳи қўмондонларидан бири Волид Клибнинг Ливияга экстрадиция қилинишига олиб келди. Натижада бандиликда ушлаб турилган қолган 7 нафар дипломат озодликка чиқарилди.

Аввалроқ 3 нафар дипломат озод этилгани маълум қилинганди.

Top