07:19 / 19.06.2015
2604

Обама Шимолий Каролина черковидаги отишма АҚШда қурол-аслаҳага бўлган муносабатни ўзгартиришини айтди

АҚШ халқи Шимолий Каролинада черковдаги отишмадан кейин ўзининг ўқотар қуролга бўлган муносабатини қайта кўриб чиқиши керак, деб айтди АҚШ президенти Барак Обама. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“АҚШ халқи қандайдир лаҳзада қатъий позицияни эгаллаши керак ва қуролли зўравонлик масаласи бўйича барча ўзининг фикрини ўзгартириши керак бўлади”, деб айтди Обама 10 кишининг ҳаётига зомин бўлган черковдаги отишма бўйича берган баёнотида.

Обама “ўқотар қуролни олишда ҳеч қандай муаммоларга дуч келмаганлар” томонидан амалга оширилган ўлимлар бўйича тез-тез қайғуришига тўғри келаётганини айтди.

Top