19 июнь куни Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лицзе билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув мобайнида томонлар жорий йилнинг 15-16 июнь кунлари Шандун провинциясининг Жичжао шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг учинчи йиғилиши давомида ўтказилган тадбирлар якунлари бўйича савдо-иқтисодий, инвестициявий, молия-техникавий ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида эришилган келишувларнинг амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.