Белгород вилоят тергов бошқармаси ходимлари героин савдоси билан шуғулланиб келган уч кишидан иборат гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бошқарма тезкор хизмати бошлиғи Игорь Нечипоренконинг Интерфакс агентлигига берган маълумотларига қараганда, гуруҳ аъзоларидан бири Ўзбекистон фуқаросидир.
Гуруҳ аъзоларининг ёнидан ҳамда махфий жойларидан чиққан героиннинг умумий миқдори 1.5 кг ни ташкил қилди. Гуруҳ аъзоси бўлган Ўзбекистон фуқароси махфий жойлар яратиш билан шуғулланган.