11:39 / 19.06.2015
1619

Samsung ва LG смартфонларга кўз тўрпардасини танишни ўргатмоқчи

Кореянинг Samsung ва LG компаниялари ўз смартфонларига фойдаланувчини кўз тўрпардасидан таниш функциясини жорий қилиш борасида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда GSMArena портали хабар бермоқда.

Ускуналарни кўз идентификацияси ёрдамида блоклаш ва блокдан чиқариш тизимини яратиш бўйича ишлар муваффақиятли кетмоқда, бу функция 2016 йилги смартфонларда бўлади, деб ёзилади маҳаллий матбуотда.

Бундай функция айрим бошқа компаниялар маҳсулотларида аллақачон жорий қилинган. Жумладан, Fujitsu компаниясининг янги Arrows NX F-04G смартфонларида бу функция мавжуд, аммо у фақат Япония бозори учун чиқарилган.

Top