"Атлетико" клубининг собиқ бош мураббийи, уругвайлик мутахассис Хавьер Агирре БААнинг "Ал Ваҳда" клубини бошқаради. Бу ҳақда амирликларнинг расмий сайти хабар бермоқда.
56 ёшли мутахассис Сами Ал-Жобирнинг ўрнини эгаллади ва "1+1" шаклида шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, 2010 йилги мундиалда Уругвай терма жамоасини ярим финал бочқичига олиб чиққан Агирре қишда Япония термасидан истеъфога чиқарилган эди.