12:05 / 20.06.2015
2138

Обама қурол олиб юриш қонунчилигини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди

АҚШ президенти Барак Обама ирқчиликни америкаликлар олдида турган асосий таҳдидлардан бири деб атади, шунингдек, қурол олиб юриш борасидаги қонунларни қайта кўриб чиқишга чақирди.

“Қотилнинг мотиви ирқчиликнинг асосий таҳдидлардан бири бўлиб қолаётганини кўрсатади”, – унинг сўзларини келтиради Reuters агентлиги.
“Қурол олиб юриш қонунчилигини ислоҳ қилиш. Биз бу масалани фуқаролар сифатида муҳокама қила олишимиз, барча қурол эгаларини ёмонга чиқармаслигимиз керак. Барча мамлакатларда зўравонликка мойил одамлар бор. Фарқ шундаки, ҳар қандай давлатда ҳам тўппончалар очиқ ва осон харид қилинмайди”, – таъкидлаб ўтди АҚШ етакчиси.
Бу сўзлар Чарльстонда бўлиб ўтган мудҳиш оммавий қотиллик юзасидан амалга оширилган мурожаат чоғида айтилди. Эслатиб ўтамиз, 17 июнь куни 21 ёшли Дилан Руф шаҳар черковига кириб, у ерда ўтирган одамларга қарата от ўт очган. Натижада 9 киши ҳалок бўлган. Бир неча кундан сўнг қотил қўлга олинди.

Top