10:27 / 20.06.2015
1629

Тошкентда “Сув ҳақида” фильмининг намойиши бўлиб ўтди

18 июнь куни Германиянинг Тошкентдаги элчихонасида иқлим дипломатияси куни муносабати билан “Сув ҳақида” фильмининг намойиши бўлиб ўтди. Тадбирда Германия, Буюк Британия, Франция элчихоналари, халқаро ташкилотлар, давлат структуралари ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Econews.uz ресурсининг ёзишича, иқлим дипломатияси кунини нишонлаш ташаббуси ЕИга тегишли бўлиб, у ташкилотнинг 2015 йилги чора-тадбирлар дастурига киритилган. Ундан кўзланган мақсад иқлим ўзгариши муаммоларига жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини қаратиш, жаҳон миқёсида бу борада олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштиришдир.
Фильм дунёдаги сув муаммоларига бағишланади. Жумладан, унда Брахмапутра ва дарёси сувларининг тошиб кетиши, Орол денгизининг қуриши, Кениядаги тоза сув муаммолари ва ҳоказолар акс этган.

Top