10:18 / 21.06.2015
2209

Афғонистон жанубида бомба портлаши оқибатида бир оиланинг 12 нафар аъзоси ҳалок бўлди

Афғонистон жанубида жойлашган Гелманд вилоятида бир оила аъзоларини олиб кетаётган микроавтобус йўл четига қўйилган анча катта кучдаги портловчи қурилмада портлаб кетди. Оқибатда оиланинг 12 аъзоси ҳалок бўлди ва яна 8 киши турли оғирликдаги жароҳатлар олди. Афғонистон полициясининг айтишича, қурбонлар сони ортиши мумкин.
Маълумотларга кўра, оила режалаштирилган катта миқёсдаги аксилтеррорчилик операцияси ўтказилишидан хавфсираб ўз турар жойини тарк этиб кетаётган бўлган.
Ҳеч қайси ташкилот теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади. Йўл четига портловчи қурилмалар қўйиб кетиш “Толибон” жангарилари учун одатий ҳолдир. Улар бу портловчи қурилмаларни асосан афғон аскарлари ва полициячиларини йўқ қилиш мақсадида қўядилар, бироқ кўпинча тинч аҳоли ҳам уларнинг қурбонларига айланадилар.

Top