14:03 / 21.06.2015
5398

Айирмачилар Саудия Арабистони жанубидаги ҳарбий базани босиб олишди

“Аҳрор ан-Нажрон” ҳаракати жангарилари Саудия Арабистони жанубида жойлашган ҳарбий базани босиб олишди, деб хабар бермоқда Эроннинг FARS агентлиги.
Яман билан чегарадош Саудия Арабистонининг Нажрон вилояти қабилалари қўшинлари ҳарбийлаштирилган отрядлар шакллантириб, Саудия Арабистони ҳукуматига бўйсунмасликларини эълон қилишди.
“Аҳрор ан-Нажрон” ҳаракати жангарилари араб коалицияси кучларига қарши курашда Яман ҳарбийлаштирилган тузилмаларига қўшилишлари истагини эълон қилдилар.
Айирмачилар Нажрон вилояти жанубидаги Ал-Машалий туманида жойлашган ҳарбий базани босиб олдилар.
Маълум қилинишича, тўқнашувлар оқибатида Саудия Арабистони армиясининг бир нечта ҳарбийси ҳалок бўлган.
Аввалроқ хусийчилар Россия ҳукумати ва Саудия Арабистони ўртасида қурол-аслаҳа етказиш бўйича битим тузилгани ҳақидаги миш-мишлар тарқалгани туфайли Москвадаги маслаҳатлашувларга ўз делегациясини юборишдан бош тортганлари маълум қилинганди.

Top