23:34 / 21.06.2015
3049

Иркутск шаҳрида йирик савдо маркази ёнмоқда

Иркутск шаҳрида йирик “Авалон” савдо маркази ёнмоқда. Бу ҳақда вилоят бўйича фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқармаси матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, айни пайтда савдо маркази биносидан 60 киши эвакуация қилинган.
Ёнғинни ўчиришга 25 та техника бирлиги ва 70 дан зиёдроқ ўт ўчирувчи жалб қилинган. Ўт ўчириш поезди келиши кутилмоқда.

Савдо маркази биноси қулаши мумкинлиги айтилмоқда. Ўт ўчирувчилар бино ичкарисидан олиб чиқилиб, фақатгина ташқарида ишлашмоқда.

Маълумотларга кўра, ёнғин бинонинг 600 кв метр келадиган озиқ-овқат сақланадиган омборхонасида чиққан. Омборхона 4,5 минг кв метр майдонга эга савдо марказига қўшимча бино сифатида қурилган бўлган.

Ҳозирда 2,5 минг кв метр майдондаги ёнғин ўчирилгани айтилмоқда.

Top