14:28 / 22.06.2015
2114

Афғонистон парламентига ҳужум қилган 7 нафар жангари йўқ қилинди

Кобулда парламент биноси олдида содир этилган қўпорувчилик ҳаракатида айбдор деб ҳисобланган “Толибон”нинг 7 нафар аъзоси йўқ қилинди. Бу ҳақда мудофаа вазирлиги вакили Сиддиқ Сиддиқийга таянган ҳолда Tolo News агентлиги хабар бермоқда.
Ҳужум маҳаллий вақт билан 10:20да Доруломон маҳалласида амалга оширилган. Волуси жирға (қуйи палата) биноси олдида портлаш содир этилган. Кейинги 30 дақиқа ичида яна 9та портлаш амалга оширилган. Бу пайтда жангарилар бинога ҳужум қилишган, аммо қўриқлаш хизмати уларга қаршилик кўрсатган. Бу пайтда воқеа жойига махсус қисмлар етиб келиб, жангариларни йўқ қилган.
Барча парламентарийлар ва тинч аҳоли вакиллари бинодан ва маҳалладан олиб чиқиб кетилган. Отишма чоғида 21 киши яраланган, улар ичида 5 нафари аёл, 3 нафари болалардир.

Top