12:33 / 22.06.2015
1967

Афғонистонда парламент биноси олдида портлаш содир этилди

Афғонистон пойтахти Кобулда қўпорувчилик ҳаракати амалга оширилди. Reuters агентлигининг маълум қилишича, парламент биноси олдида портлаш содир бўлди.
Маҳаллий телевидение орқали портлашдан сўнг парламентарийлар бинони тарк этаётгани қайд қилинган кадрлар намойиш қилинган.
Портлаш сабаблари аниқланмаган. Суриштирув ишлари бошлаб юборилган.

Top