13:43 / 22.06.2015
2944

Брюселлдаги учрашувда Ўзбекистондаги нарковазият ҳақида маълумот берилди

Брюсселда “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” диалоги доирасида экспертлар учрашуви ташкил қилинди. Унда Ўзбекистонда гиёҳвандликка қарши олиб борилаётган кураш ҳақида маълумот берилди.
Тадбир Латвиянинг ЕИдаги ваколатхонаси ва ЕИ кенгаши котибияти томонидан ташкил этилди.

“Жаҳон” ахборот агентлиги тарқатган маълумотларга қараганда, тадбирда ЕИ давлатлари экспертлари, ташкилотнинг тегишли структуралари вакиллари, БМТ гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ва бошқа ташкилотлар ходимлари иштирок этди.
Ўзбекистон вакиллари йиғилганларга мамлакатда амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан таништириб чиқди. Хусусан, гиёҳвандликка қарши курашда барча ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ресурслар қўлланиб келинаётгани таъкидлаб ўтилди.

Top