19:35 / 22.06.2015
4279

ИШИД сафига қўшилмоқчи бўлган МДУ талабаси Варвара Караулова тергов тадбирларидан кейин реабилитациядан ўтмоқда

Туркияда ИШИД террорчилик гуруҳига қўшилмоқчи бўлишда гумон қилиниб қўлга олинган Москва Давлат университети талабаси Варвара Карауловага нисбатан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланди, деб айтди қизнинг оиласи адвокати Александр Карабанов. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

“Янги тергов ҳаракатлари бўлмади ва бўлмайди ҳам. Варвара Москвага учиб келган куниёқ барча тушунтиришларни бериб ўтган”, деб айтди адвокат.

Адвокатнинг айтишича, айни пайтда қизни ёллаган шахсларни қидириш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, қизнинг ўзи эса реабилитация курсидан ўтмоқда ва оиласи билан мулоқот қилмоқда.

Top