15:29 / 22.06.2015
2285

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ мевалар ва сабзавотлар ташиш бўйича чегирмаларга эга бўлди

«Қазақстан темiр жолы» МК» АЖ 2015 йил 26 майдан 31 августгача Қозоғистон Республикаси ҳудудидан транзит бўлиб ўтадиган "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ станцияларидан жўнатиладиган, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ га қарашли рефрижератор секциялар ва автоном рефрижератор вагонларида ташиладиган, мева-сабзавотлар ва полиз маҳсулотларини ташишга чегирма эълон қилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, «O´zbektemiryo´lekspeditsia» УК билан ташиш бўйича шартномага эга бўлган «KTZ Express» орқали амалга ошириладиган ташувларга Козоғистон Республикаси ҳудуди учун тариф ставкаларига 30 фоиз (экспедиторлик ташкилотлари тўловларини ҳисобга олинмаган ҳолда) миқдорида чегирма тақдим этилган.

Top