18:13 / 22.06.2015
2990

Татаристонда 7 ёшли бола маст ҳолда реанимацияга ётқизилди

Татаристондаги Риддер шаҳри шифохонасига 7 ёшли бола ётқизилди. YK-news.kz сайтининг хабар беришича, у маст ҳолда бўлиб, алкоголдан заҳарланишда гумон қилинмоқда.
Бундан илгарироқ худди шу шифохонага 12 ёшли қизалоқ ҳам ётқизилган эди. Айтилишича, у 16 ёшли дугонаси билан вино ичган, лекин организми алкоголни кўтара олмай, реанимация тушиб қолган.
Орадан бир неча кун ўтиб, 13 ёшли бола алкоголь интоксикациясига учради. 7 ёшли бола спиртли ичимлик ичиб, заҳарланган учинчи вояга етмаган бола бўлди.
Болалар алкоголь заҳри организмларини тарк этиши учун воситалар қабул қилмоқда.

Top