05:57 / 22.06.2015
1962

Тошкентда қўшни офисдаги қурилиш молларини ўғирлаган ишчилар қўлга олинди

Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани прокурори ёрдамчиси Феруза Адилқориеванинг маълумот беришича, фирманинг томи орқали бино ичига тушиб, қурилиш молларини ўғирлаган Азамат Бакиров ва Козим Муродов суд олдида жавоб берган.

Маълум бўлишича, кунлардан бир куни Бакиров ўзи ишлайдиган фирманинг томига чиққанида қўшни фирмасидаги том эшиги очиқ қолганини кўрди. У таниши Муродов билан икки ой давомида режа тузиб, ниҳоят шу эшик орқали бинога кирди ва у ердан 26 профиль ойна, эшик қулфлари, 13 эшик, ёриткич ва 11 қути алюминий профилини олиб чиқиб кетди. Бу билан у фирмага 4 млн 800 минг сўм зарар келтирди.

Бошқа сафар шериклар бинодан яна 2 млн сўмлик қурилиш моллари олиб чиқиб, қулай вазият бўлганда олиб кетиш учун ўз фирмасининг томига жойлаштириб қўйди. Аммо қиш бошланиб, ёғингарчилик авжига чиққанлиги сабабли қўшни офиснинг бошлиғи ёлланма уста олиб келиб, томдан чакки ўтишини бартараф қилишни топширди. Шунда қурилиш молларига эҳтиёж сезилиб, улар қидирилди. Текширилганда улар қўшни бино томига ўтиб қолгани аниқланди. Фирма раҳбари дарҳол бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берди.
Жиноятчилар ўзлари келтирган моддий зарарни қоплаб берди.

Top