06:54 / 23.06.2015
1618

Обама Чарльстон черковидаги теракт қурбони бўлган руҳонийнинг дафн маросимида қатнашди

АҚШ президенти Барак Обама ва мамлакат вице-президенти Жо Байден "нафрат жинояти" қурбони бўлган Чарльстондаги черков руҳонийси Клемент Пинкнининг дафн маросимида иштирок этишди. Бу ҳақда Рейтер хабар берган.

Қайд этилишича, давлат раҳбари йиғилганларга қарата нутқ сўзлаган.

Бироз олдинроқ, Обама марҳум руҳоний билан яқиндан таниш бўлгани маълум қилиганди.

Эслатиб ўтамиз, 18 июнь куни Жанубий Каролина штатидаги Чарльстон шаҳрининг қора танлилар ибодат қиладиган черковига 21 ёшли оқ танли Дилан Руф бостириб кириб, йиғилганларни ўққа тутган ва 9 кишини ўлдирганди. Клемент Пинки ўша қурбонлардан бири эди.

Top