07:54 / 23.06.2015
2368

Обама Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларни яна бир йилга узайтирди

Оқ уй АҚШ конгрессига АҚШ президенти Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларни яна бир йилга узайтиргани ҳақидаги хабарнома юборди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Обама санкцияларнинг узайтирилиши сабаби сифатида Корея яриморолида ядровий моддаларнинг мавжудлиги ва тарқалиши хавфи борлиги ҳамда минтақадаги вазиятни беқарорлаштирувчи ҳукуматнинг ҳаракатларини келтирди.

Обаманинг айтишича, Шимолий Корея АҚШ қуролли кучлари ва уларнинг иттифоқчилари ва савдо ҳамкорларига ҳамда АҚШнинг миллий хавфсизлиги ва иқтисодиётига хавф солмоқда.

Top