09:36 / 23.06.2015
1892

Ўрта Ер денгизида миграция муаммоларини ҳал қилиш бўйича ҳарбий операция бошланмоқда

Европанинг миграция муаммоларини ҳал қилишга қаратилган Ўрта Ер денгизидаги ҳарбий операцияси зудлик билан бошланади, бироқ унинг кейинги босқичлари БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан маъқулланиши талаб этилади.

Бу ҳақда Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Филип Хаммонд маълум қилди.

“Бу операция бир неча босқичларга бўлинади, албатта бизга операциянинг кейинги босқичларини амалга ошириш учун БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси талаб этилади, бироқ унинг бошланғич босқичи зудлик билан бошланади”, деб айтди Люксембургда Филип Хаммонд Европа давлатлари Ташқи ишлар вазирлари билан учрашувдан кейин.

Европа соҳиллари бўйида шу йилнинг бошидан бери 1,7 минг муҳожирнинг ҳалок бўлганига жавобан ўтказилаётган ҳарбий операциянинг дастлабки босқичида Европага одамларни ўтказиш билан шуғулланувчи жиноий тармоқларни аниқлаш ва кузатиш ишлари олиб борилади. Кейинги босқичларда Европа кучлари контрабандачиларнинг кемаларини қўлга олиш ва уларни ҳаттоки Ливия ҳудудий сувларида йўқ қилиш имконига эга бўлади.

Бунинг учун Африка ва Яқин Шарқдаги кўп сонли тўқнашувлардан қочаётган муҳожирларнинг кўпчилиги Европага жўнаб кетадиган Ливия ҳукумати, балки БМТ Хавфсизлик кенгаши рухсати ҳам зарур бўлади.

Top