16:46 / 23.06.2015
1997

Қирғизистонда битирувчилар кетаётган машина дарахтга урилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Қирғизистон жанубидаги Жалолобод туманида содир бўлган автоҳалокат натижасида иккита ўсмир ва ўрта ёшли видеооператор ҳалок бўлди. Бу ҳақда Олабуқа туман ИИБга таянган ҳолда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, душанба куни кечки пайт ёшлар мактабни битирганларини нишонлаш мақсадида Honda Odyssey минивэнида туман марказига йўл олган. Машина салонида тўққиз киши бўлган. Ҳайдовчи бошқарувни қўлдан чиқариши оқибатида улар дарахтга бориб урилган.
Ҳалок бўлган уч кишидан ташқари, беш нафар битирувчи ва ҳайдовчи турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Top