22:50 / 23.06.2015
1983

Руминия ўз ҳудудида НАТОнинг иккита марказини қуришга розилик берди

Руминия қонун чиқарувчилари мамлакат ҳудудида НАТОнинг иккита маркази қурилишини бир овоздан маъқуллашди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Қайд этилишича, базалар Бухарестда жойлаштирилади.

Ушбу ташаббуснинг қабул қилинишига 283 нафар парламентарий овоз берди.

Руминия президенти Йоханнис Клаус “Украина инқирози ва Россиянинг бу минтақадаги тажоввузкор хатти-ҳаракатларини ҳисобга олиб” ушбу лойиҳани қабул қилишга чақирган эди.

НАТО шундай марказларни Польша, Болгария, Эстония, Латвия ва Литвада жойлаштириши режалаштирмоқда.

Top