22:51 / 24.06.2015
3236

Кремль Арманистонга тинчлик тилаб қолди

Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Москва Арманистонга тинчлик ва фаровонлик тилаб қолишини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Биз Арманистонда амалдаги қонунчиликка қатъий амал қилган ҳолда барча масалаларга жавоб топилишига умид билдирамиз. Арманистонга тинчлик, фаровонлик ва ҳозирда бу давлатда мавжуд келишмовчиликлар тез орада барҳам топишини тилаб қоламиз”, деб айтди Песков.

Песковнинг айтишича, иккала давлат орасида яқин алоқалар ўрнатилган.

Аввалроқ Ереван полицияси шаҳарнинг Баграмян кўчасидаги намойиш иштирокчиларининг тарқалишини сўрагани маълум қилинганди.

Top