18:26 / 24.06.2015
2230

Париж АҚШдан телефонларни тинглаш тўхтатилишини кафолатлашни талаб қилмоқда

Франция ҳукумати АҚШ президенти Барак Обамадан мамлакат махсус хизматлари Франция раҳбар ходимларининг телефонларини тинглашни тўхтатганликларини кафолатлашни сўрамоқда. Бу ҳақда собиқ бош вазир ва сенатор Жан-Пьер Раффарен маълум қилди.
“Биз бу борада кафолатларни истаймиз ва АҚШ президентига бу борада мурожаат қиламиз, ҳукуматимиз тингланмаётганидан амин бўлишимиз керак”, – деди Раффарен парламент фаолларининг президент Франсуа Олланд билан учрашуви якунларига кўра берган баёнотида.
АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги Франциянинг охирги уч президентини (Жак Ширак, Николя Саркози, Франсуа Олланд) кузатиб юргани, қўнғироқларини эшитгани маълум бўлган эди. Бу ҳақдаги ҳужжатлар WikILeaks порталида эълон қилинди. 2014 йили Олланднинг АҚШга сафари чоғида ушбу мамлакат расмийлари кузатув ишларини бас қилишга ваъда берганди.

Top