12:21 / 24.06.2015
6766

Хитойда 40 йил сақланган 100 минг тонна гўшт топилди

Хитойда омборхоналарда 40 йил давомида сақланган 100 минг тонна музлатилган гўшт топилди, деб хабар бермоқда AsiaOne.

Мамлакатда ҳукумат томонидан ўтказилаётган иекширувлар давомида омборхоналарда айниб қолган музлатилган товуқ қанотлари, мол ва чўчқа гўшти аниқланди. Уларнинг сақланиш муддати 40 йилдан ошиб кетганлиги айтилмоқда.

Айниган маҳсулотнинг умумий қиймати 483 млн долларни ташкил қилмоқда. Гўштнинг катта қисми Хитойга контрабанда йўли билан олиб келинган.

Айни пайтда контрабандада гумон қилинган шахслар қўлга олинди.

Top