17:25 / 25.06.2015
2262

2020 йилгача Ўзбекистонда консерва маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми қарийб икки бараварга ошади

Ўзбекистонда 2015 йилда шартли равишда 631,8 млн. дона мева-сабзавот маҳсулотларидан тайёрланадиган консерва банкалари (шартли равишда банкалар сиғими 350 гр. сифатида олинган) сони 2019 йилга келиб 1192 млн. донагача ошади.

Ҳукуматнинг 2014 йил 4 декабрдаги «2015 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узум ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланиш прогноз параметрлари тўғрисида»ги 334-сонли Қарорига асосан 2015 йилда 9,5 млн. тонна сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилганди.

Уларнинг 1,5 млн. тоннаси қайта ишлаш саноатига йўналтирилганди.

Top