13:59 / 25.06.2015
1919

Француз компаниялари Ўзбекистондаги аэропортлардаги реконструкция ишларида иштирок этади

Москвадаги француз элчихонасининг МДҲ бўйича минтақавий иқтисодий бўлим делегацияси Ўзбекистондаги аэропортларда амалга оширилиши режалаштирилаётган реконструкция ишларида иштирок этиш, шунингдек электрон ҳукуматни янада ривожлантиришда ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг француз делегацияси бир учрашуви вақтида маълум қилинди.

Музокаралар якунида томонлар МДҲ ҳудудидаги компанияларнинг юздан ортиқ директорлари ва бўлим раҳбарларининг Европа Иттифоқи мамлакатларида малака оширишини кўзда тутадиган махсус лойиҳа бўйича келишиб олишди.

Top