10:38 / 25.06.2015
4882

Кавани чилилик ҳийлагар футболчининг "қурбони" бўлди

25 июнь куни Америка Кубоги-2015 доирасида ўтказилган Чили ва Уругвай терма жамоалари баҳсининг 63-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Хара рақиблар ҳужумчиси Эдинсон Каванига ҳали жаҳон футболи тарихида синаб кўрилмаган иғволи ҳаракатни қўллади.

У Каванининг ортидан келиб, унинг орқасига бармоғини тиқиб олди, бундан ҳайрон бўлган ҳужумчи ортига юзлангач эса Хара юзини қўллари билан ушлаб, йиқилиб олди. Унинг бу симуляциясини кўрмаган ўйин ҳаками Эдинсон Каванини қизил карточка билан жазолади. Ўйинда бир киши кам бўлиб қолган уругвайликлар эса ўйин охирига гол ўтказиб юбориб, мусобақани тарк этишди.

Айни вақтда бутун дунё бўйлаб ижтимоий тармоқларда футбол мухлислари бу вазиятни муҳокама қилишмоқда ва чилилик ҳийлагар жазоланишини ҳамда адолат тикланишини исташмоқда.

Top