10:04 / 25.06.2015
6606

Ўзбекистонда бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар мудофаа вазирлигига тегишли 200 хонадонни ўзлаштиришда айбланмоқда

Ўзбекистон мудофаа вазирлиги Тошкент хонадон эксплуатацияси қисми уй-жой жамғармасидан фойдаланиш назорати бўлими бошлиғи майор Жўрабек Муродов бир қатор ҳарбий хизматчиларнинг уларга 1990 йиллари берилган хонадонлардан кўчирилиши билан боғлиқ суд жараёнларини шарҳлаб ўтди.
Унинг сўзларига қараганда, 90-йилларда бир қатор ҳарбий хизматчилар қуролли кучларнинг тикланиш босқичида эканлигидан фойдаланиб, 200дан ортиқ хонадонни ўзлаштириб олган.
“Суриштирув ишлари кўрсатганидек, 20 йил хизмат қилмаган ҳарбийлар томонидан хусусийлаштирилиши мўлжалланган 150дан ортиқ хонадон ўзлаштириб олинган, 23 марта иккинчи марта хонадон олиниши кузатилган, 30дан ортиқ хонадон эса қаллоблик ва коррупция йўли билан ўзлаштирилган”, – деди у.
Маълум қилинишича, айни пайтда 86 хонадон мудофаа вазирлиги жамғармасига қайтарилган, улардан 38таси ихтиёрий равишда, судсиз қайтарилган.

Top