19:10 / 25.06.2015
3479

Путин АҚШ махфий хизматлари томонидан Франция сиёсатчиларининг қўнғироқларига кузатилиши ҳақидаги ахборотга муносабат билдирди

Россия президенти Владимир Путин АҚШ махфий хизматлари билан боғлиқ навбатдаги жанжал хаспўшланишини айтди.

Илгарироқ WikiLeaks портали АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги томонидан Франциянинг уч президенти амалга оширган телефон қўнғироқлари тинглаб борилгани ҳақидаги ҳужжатларни ошкор қилган эди. Путиннинг фикрича, бу жанжалда ҳам АҚШ ўз нуқтаи назарини ўтказа олади.
“Жанжал нима билан якунланади?, – сўрада президенти ташқи ишлар вазири Сергей Лавровдан.
“Умуман, Германия мисолида бунга жавоб топса бўлади: икки томон ҳам бу ишни хаспўшлаб, тезроқ унутишга ҳаракат қилади”, – жавоб қилди вазир.
“Худди шундай бўлади”, – унинг фикрига қўшилди давлат етакчиси.

Top