07:05 / 26.06.2015
2427

Америка Кубоги-2015: Перу Герреронинг хет-триги эвазига Боливияни енгиб, ярим финалга йўл олди

25 июнь куни Чилининг Темуко шаҳридаги "Херман Беккер" ўйингоҳида Америка Кубогининг яна бир чорак финал баҳси ўтказилди.

Боливия ва Перу ўртасидаги баҳс перуликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Герреронинг хет-тригига ўйиннинг охирроғида Морено бир гол билан жавоб қайтарди.

Энди Перу мусобақа мезбонлари Чили терма жамоасига қарши финал йўлланмаси учун 30 июнь куни майдонга чиқади.

БоливияПеру – 1:3
Голлар: Герреро, 20 (0:1); Герреро, 23 (0:2); Герреро, 74 (0:3); Морено, 84 (1:3, пен).
Огоҳлантиришлар: Бехарано, 35; Эскобар, 69; Педриэль, 73; Морено, 86 – Адвинкула, 31; Гальесе, 61; Йотун, 89; Рейна, 90+4.

Top