00:06 / 26.06.2015
3031

АҚШ Давлат департаменти: АҚШ Қора денгизда ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини жойлаштирмоқчи эмас, бироқ бунинг имкони мавжуд

АҚШ Қора денгизда доимий асосда ўзининг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими Aegis ни жойлаштирмоқчи эмас, бироқ зарурат туғилса буни амалга ошириши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Давлат котибининг қурол-аслаҳа, келишувларни текшириш ва уларга амал қилишни назорат қилиш бўйича ёрдамчиси Фрэнк Роуз маълум қилди.

“АҚШ Қора денгизда доимий асосда ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими Aegis ни жойлаштирмоқчи эмас. Биз бу тизимни доимий асосда жойлаштиришни тақиқловчи Монтрё конвенциясига амал қиламиз. Бироқ кутилмаган вазиятлар юзага келса, биз у ерга Aegis тизими билан жиҳозланган кемаларни иттифоқчиларимизни баллистик ракеталар хавфидан ҳимоя қилиш учун юборишимиз мумкин. Биз аввал ҳам бундай кемаларни Қора денгизга бошқа мақсадларда юборганимиздан хабарингиз бор”, деб айтди Роуз Атлантика кенгашидаги нутқи давомида.

Top