10:31 / 26.06.2015
2983

БМТ: Яманда 2.8 минг киши уруш қурбонига айланди

Яманда жорий йилнинг мартида ихтилоф бошланганидан буён 2.8 минг киши ҳалок бўлди, 13 минг киши жароҳат олди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Стивен О’Брайен маълумот берди.

Унинг фикрича, Яман гуманитар фожиа остонасида турибди. Аҳолининг 80 фоизи ёки 21 млн киши гуманитар ёрдамга муҳтож.

О’Брайен ихтилоф томонлари “инсон ҳаётини заррача қадрламасликларини” кўрсатди деб ҳисоблайди, негаки тўқнашувлар давомида мактаблар, электр станциялари, шифохоналарга зарба берилди.
20 млн.дан ортиқ одам тиббий ёрдам ва тоза сувга муҳтожлиги айтилди. 160 шифохона дорининг ва бошқа ресурсларнинг етишмаслиги туфайли ўз фаолиятини тўхтатган.

Бундан ташқари, Саудия Арабистони томонидан денгиз қамалининг жорий қилиниши натижасида Яманга ихтилофга қадар олиб кирилаётган импорт маҳсулотларининг фақат 15 фоизи етиб келмоқда.

Top