16:04 / 26.06.2015
5062

Путин ва Обама мулоқот ўрнатишни истайди

Россия ва АҚШ президентлари зиддиятларни ҳал қилишнинг ўзаро мулоқот ўрнатишдан бошқа йўлини кўрмаяпти. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков айтиб ўтди.
Илгарироқ икки давлат раҳбари ўртасида Кремль ташаббуси билан телефон мулоқоти бўлиб ўтгани хабар қилинган эди.
“Телефон суҳбати анча давом этиб, яхши руҳда кечди, – ушбу янгиликни шарҳлаб ўтди Песков. – айрим масалаларда зиддиятлар мавжудлигига қарамай, уларнинг ечимини биргаликда топиш учун фақат мулоқот ўрнатиш талаб қилиниши алоҳида қайд этиб ўтилди”.

Top