16:13 / 26.06.2015
4040

Қозоғистон НАТО билан ҳамкорликка жиддий эътибор қаратмоқда

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов НАТО билан ҳамкорликнинг асосий стратегик йўналишлардан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. Унинг баёноти вазирлик сайтида эълон қилинди.
“ТИВ раҳбари парламентлараро диалогнинг жаҳон ҳамжамияти олдида турган жиддий таҳдидлар фонида муҳимлигини таъкидлаб ўтди. У Қозоғистон НАТО билан ҳамкорликка жиддий эътибор қаратиши ва альянсга халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлашдаги асосий ҳамкор деб қарашини айтди”, – дейилади хабарномада.
Идрисов Қозоғистон НАТОнинг Афғонистондаги “Қатъий кўмак” миссиясини қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Top