18:01 / 26.06.2015
11998

Сирдарёда икки қизни зўрлаган қотил 20 йилга қамалди

Суд 37 ёшли Яҳёбек Абдуназаровни зўравонлик ва қотилликда айблаб, 20 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.
Тергов чоғида аниқланишича, у имкониятлари чекланган қиз билан танишиб, уни шаҳар четига олиб чиқди ва зўрлади. Шундан сўнг у қизнинг пуллари ва телефонини олиб кетди.
Зўрланган қиз ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилгач, Абдуназаров Жиззахга қочиб кетди, у ердан эса Гулистонга ўтди. У ерда жиноятчи навбатдаги қиз билан танишди. Лекин қиз қаршилик кўрсатди, ва Абдуназаров унга пичоқ билан зарба берди. Қизнинг қичқириқларини эшитиб, воқеа жойига уй бекаси таниши билан етиб келди. Жиноятчи уларни ҳам пичоқ билан яралаб, қочиб кетди. Қиз ва уй бекасининг дугонаси тирик қолди, уй бекасининг эса ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.
Орадан бир муддат ўтгач, Абдуназаров қўлга олинди. Тергов жараёнида у фақат битта қизни зўрлашга ҳаракат қилганини тан олди. Унинг бошқа жиноятчилари гувоҳлар ва ашёвий далиллар ёрдамида исботланди. Натижада қотил ва зўравон 20 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Top