18:10 / 26.06.2015
2010

Тунис меҳмонхоналарида содир этилган теракт қурбонлари орасида хорижлик сайёҳлар бор

Туниснинг Ўрта Ер денгизи соҳилидаги Сус шаҳрида жойлашган Riu Imperial Marhaba ва Mouradi Palm Marina номли бешюлдузли меҳмонхоналарга террорчилар томонидан қуролли ҳужум амалга оширилиши натижасида ҳалок бўлганлар орасида хорижлик сайёҳлар борлиги айтилмоқда. Бу ҳақда Тунис Ички ишлар вазирлигига асосланган ҳолда Рейтер хабар берган.

Охирги маълумотларга кўра, 27 киши ўлдирилган, уларнинг 10 нафари меҳмонхонаси яқинидаги соҳилда дам олиб ётган ҳолида отиб ташланган.

Айни вақтда сайёҳлар ўз хоналарида бекиниб олган ҳолда жон сақлашаётгани хабар қилинган.

Ҳозирча бу теракт учун жавобгарликни ҳеч қайси жангарилар гуруҳи ўз зиммасига олмаган.

Top