26 июнь куни Кувайтдаги шиалар масжидида содир этилган портлаш натижасида қурбон бўлганлар сони 27 нафарни ташкил этди ва 227 киши оғир жароҳатлар билан шифохоналарга ётқизилди. Бу ҳақда Кувайт Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилган.
Худди шу куни Тунисдаги икки меҳмонхона ҳудудида жангари томонидан 39 сайёҳ ўлдирилган ва 36 киши жароҳатланган.
Бу икки теракт учун ҳам жавобгарликни "ИШИД" ўз зиммасига олган.
Натижада бу терактлар натижасида жами 66 киши ҳалок бўлди.